[ Янгилик киритиш ]
target="endif" content="">
Словениялик таниқли мутахассис Сречко Катанец Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. |
Турнинг энг кутилмаган натижаси Урганчда қайд этилди. “Хоразм” майдонига сафар уюштирган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сўнгги дақиқалардагина мағлубиятдан қутулиб, якунда дурангга имзо чекди. 32-дақиқада Шерзод Раимжонов майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ўйин якунланишига 6 дақиқа қолганида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Фарҳод Тожиев мувозанатни тиклади – 1:1. |
18 июнь куни Профессионал футбол лигасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу қуръа Ўзбекистон кубоги ярим финалидаги “Бунёдкор” – “Насаф” баҳсида ким биринчи учрашувни ўз майдонида ўтказишини аниқлаб берди. Унга кўра, дастлабки ўйинда “Бунёдкор” мезбонлик қилиши маълум бўлди. Ўзбекистон чемпионати 12-турининг ўз вақтида ўтказилмай, кейинроқ муддатга қолдирилган “Насаф” – “Бунёдкор” беллашуви 3 июль кунига белгиланганини инобатга оладиган бўлсак, июль ойида 4 учрашувдан деярли қаторасига учтасида (!) “қалдирғочлар”га бирданига “Насаф” рўбарў келишига гувоҳ бўламиз. Ўзбекистон чемпионатининг 2-даврасигача “Бунёдкор” қуйидаги учрашувларда майдонга тушади: |
uz-fp.com сайти таҳлилчиларининг фикрига кўра, “Шармандага шаҳар кенг” мақоласининг туб моҳиятига кўпчилик ҳам тушуниб етавермаса керак. Бу дегани, шаҳарнинг исталган ерида туриб ҳам шаллақилик қилиш, бақириш, чақириш, алдаш ва яна алланималар. Одам одатда ёнидаги қўшнисиниям эшитгиси келмайди. Шармандалар эса ҳеч нарсадан тап тормайдилар ва уялмайдилар! Ҳатто ҳеч кимдан кечирим ҳам сўрашмайди. |
«Пахтакор» жамоасининг моҳир ҳужумчиси, Ўзбекистон термаси таркибида Баҳрайнга қарши яхши ўйин намойиш этган Зайнитдин Тожиев Хитойдан таклиф олди ва шу йилнинг август ойида мазкур мамлакатга йўл олади. |
Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси аъзолари жой олган самолёт 16 июн куни соат 11:00 да Тошкент-Манама рейси орқали Баҳрайн пойтахтига учиб кетди. |
Сешанба куни Манамада ҳаёт-мамот ўйини олдидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўзи, ҳаёт-мамот деган сўзнинг ҳам даражасини бироз тушириб юбордик чамамда. Ҳар бир ўйин олдидан шу сўз ишлатилади, лекин терма жамоамиз енгилиб ҳам мусобақада қолиш учун имконият ҳосил қилинаверади. |
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) 13 июн куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини якунлади. Ушбу йиғин доирасида Марат Кабаев шогирдлари Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. |